"Манчестер Сити" Обамеянгнинг трансфери борасида музокараларни бошлади
8 июн 2016, 19:10
«Манчестер Сити» «Боруссия Д» билан Пьер-Эмерик Обамеянг борасида музокаралар ўтказмоқда, дея хабар қилади Sky Sports.
Аввалроқ, Габон терма жамоаси бош мураббийи Жорже Коста Обамеянгни "клуб ўзгартириш жараёнида" эканлигини айтиб ўтганди. Бироқ, кейинчалик ушбу хабар футболчининг ўзи томонидан рад этилди.