"Манчестер Сити", "Милан" ва "Реал" аргентиналик ҳимоячига қизиқмоқда
21 янв 2021 12:30
Янгиликлар
"Манчестер Сити", "Милан" ва "Реал" аргентиналик ҳимоячига қизиқмоқда
"Фейеноорд" ҳимоячиси Маркос Сенесига Европанинг бир қатор топ-клублари қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашга "Манчестер Сити", "Милан" ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Роттердамликлар Сенесини сотишни режалаштиришмаяпти ва унга 2025 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Шартномада унинг товон пули 50 миллион евро этиб кўрсатилади.
Маркос жорий мавсум Эредивизия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар