"Манчестер Сити" "Милан" форвардига қизиқмоқда

Alisher
17 янв 2022
"Манчестер Сити" А Сериядаги ҳужумчига кўз тикди.

"Шаҳарликлар" "Милан" форварди Рафаэль Леауга қизиқишмоқда. Манчестер клуби 22 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида харид қилиш ҳақида ўйламоқда.

Рафаэль 2021/22 йилги мавсумда 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди.

Transfermarkt Леауни 35 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sempre Milan