"Манчестер Сити" жуссаси кичик бўлгани учун Рашфорд трансферидан воз кечган

Aslanov Jasurbek
27 фев 2016, 12:43
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди, аммо "шаҳарликлар" футболчининг кичик жуссаси туфайли уни харид қилмаган.

Бу ҳақда "Флетчер Мосс Рейнжерс" клуби котиби Рон Жеймисон маълум қилди. Рашфорд айнан шу жамоада фаолиятини бошлаган.

"У бизга ўз акаси билан келган, ўша пайтда Маркус "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди, аммо унинг жуссаси кичилиги туфайли шартнома таклиф қилишмади. Биз уни ўз жамоамизга қўшиб олдик, МЮ скаутлари Рашфордга қизиқиб қолишди ва Маркус Манчестерга йўл олди" - дейди Жеймисон.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›