

Хорватия терма жамоаси қаторасига иккинчи мундиалда ярим финалга қадар етиб келишнинг уддасидан чиқди. Қатардаги мундиалда Хорватиянинг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшган ўйинчилардан бири ҳимоячи Йошко Гвардиолдир.
Жаҳон чемпионатидан кейин унинг бирор топ-клубга бориб қўшилиши барчага аён эди. Энди уни "Этихад"дагилар ҳам истамоқда. 20 ёшли футболчи рақиб ҳужумларини тўхтатишда юксак маҳоратини намойиш этди, бу Пеп Гвардиоланинг эътиборини тортган кўринади.
"РБ Лейпциг" аъзосига Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ва "Челси" жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда.



