"Манчестер Сити" футболчилари Хартни қўллаб-қувватлашди

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013, 18:19
"Манчестер Сити" футболчилари ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйинда хатоларга йўл қўйган клуб посбони Жо Хартни қўллаб-қувватлашди.
"Манчестер Сити" - "Бавария" (1:3) учрашувидан сўнг Хартни ўрнига "Реал" посбони Икер Касильяс сотиб олиниши борасида хабарлар чиқди.

"Касильяс "Манчестер Сити"га керак эмас. Миш-мишлар уни бошқа клублар билан боғлашмоқда. Умид қиламанки, у "Реал"да қолади, - дейди Пабло Сабалета.

"Жо каби топ ўйинчиларга ишончсизлик бўлмайди. Клубдаги барча уни қўллаб-қувватлайди", - дейди Самир Насри.

"Хартнинг иродаси кучли, унда барчаси жойида бўлади. Барчамиз хато қиламиз", - дейди Мика Ричардс.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›