"Манчестер Сити" футболчилари Виейра бош мураббий бўлишини истамоқдалар

Aziz Tukhtamuradov
23 апр 2015, 20:43
"Манчестер Сити" футболчилари Пеллегрининг ўрнига Патрик Виейра номзодини қўллаб-қувватлашга тайёрлар.
"Шаҳарликлар" раҳбарияти чилилик мураббийнинг фаолиятидан норози ва бош мураббийлик лавозимига бошқа мутахассисларнинг вариантларини кўриб чиқмоқдалар. Улар орасида Клопп, Гвардиола каби мураббийлар ҳам бор.

Шунингдек, айни пайтда клуб мураббийлари сафида фаолият олиб бораётган Патрик Виерани ҳам бир қанча футболчилар қўллаб-қувватламоқдалар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru