"Манчестер Сити" Фоденнинг маошини оширмоқчи
29 апр 2022 17:13
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Фоденнинг маошини оширмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден "шаҳарликлар" билан шартномани узайтириши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ҳозирда Хосеп Гвардиола жамоаси 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома борасида фаол тарзда ишламоқда.
Фоден кетма-кет иккинчи мавсум "Манчестер Сити" асосий таркибининг мунтазам ўйинчисидир, аммо англиялик клубда маошлар олиш бўйича етакчилар қаторида эмас. "Шаҳарликлар" раҳбарияти келажакда жамоада кетиш хоҳиши пайдо бўлмаслиги сабаб буни тўғирлашмоқчи.
Фоден жорий мавсум АПЛ доирасида 8та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар