"Манчестер Сити" етакчиси АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Sherzod Nurmatov
13 сен 2024, 19:50
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия Премьер-лигасида ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси дея тан олинди, деб хабар бермоқда лига матбуот хизмати.

Ҳоланд август ойида Премьер-лиганинг 3 та ўйинида майдонга тушди ва 7 та гол урди – "Вест Хэм" ва "Ипсвич"га қарши ўйинда хет-трик, "Ньюкасл"га қарши баҳсда 1 та гол.



Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд Норвегия терма жамоаси сафида Қозоғистон терма жамоасига қарши Олмаота шаҳрида ўтказилган ўйинда бу йил ҳисобидан илк бор гол уролмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com