

Англия чемпиони раҳбарияти португалияликнинг сотувидан тушган пулларни янги юлдуз ҳужумчи харид қилишга сарфламоқчи.
Олдинроқ, "шаҳарликлар" Серхио Агуэро билан хайрлашишган эди. Футболчи эркин агент мақомида клубни тарк этди ва "Барса" сафига бориб қўшилди.
Бернарду 2017 йилдан бери "Манчестер Сити" таркибида ўйнайди. Унинг шартномаси 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



