"Манчестер Сити" Алексис Санчесга қизиқмоқда

Alisher
21 июл 2020, 13:20
"Манчестер Сити" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчесга қизиқиш билдирмоқда.

"Шаҳарликлар" 31 ёшли чилилик футболчини ёзги трансферлар ойнасида ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Санчес ҳозирда "Интер"да ижара асосида ўйнамоқда. Миланликлар футболчини "қизил иблислар"дан сотиб олишмоқчи. Яқинда "Сити" вакиллари Алексиснинг атрофидаги инсонлар билан алоқага чиқиб унинг талабларини билишни хоҳлашган.

Футболчи жорий мавсум клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Cuarta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›