“Манчестер Сити” Агуэрога иш таклиф қилди
19 дек 2021 08:55
Янгиликлар
“Манчестер Сити” Агуэрога иш таклиф қилди
Хабарингиз бор, “Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро юрагидаги муаммолар туфайли 33 ёшида бутсасини михга илди.
“Ole” манбасига кўра, унинг собиқ жамоаси “Манчестер Сити” аргентиналикка клуб элчиси лавозимини таклиф қилган. Агуэро ҳозирча бунга жавоб бермади. Шунингдек, кўплаб телеканаллар уни ўйинларни таҳлил қилувчи эксперт сифатида ишга олмоқчилигини билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Серхио 2011-2021 йиллар давомида “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб, 15 та титулни қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар