Манба: Левандовски – “Барселона” футболчиси!

Eldor Akmurzayev
16 июл 2022, 07:55
Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

“Бавария” форварди Роберт Левандовски “Барселона” аъзосига айланди.

33 ёшли ҳужумчининг трансфери 45+3 млн еврога амалга ошди. Польшалик “кўканорранглилар” билан бир йилга узайтириш ҳуқуқи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.

У якшанба куни Барселонага борада ва кейин эса мавсумга тайёргарликни АҚШда олиб бораётган янги жамоаси сафига бориб қўшилади.

Левандовски мюнхенликлар таркибидаги 8 мавсуми давомида 375 ўйинда 344 та гол урди ва 72 пасни ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›