UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  2 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  40 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Манба: Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида икки гуруҳга бўлинган Янгиликлар

Манба: Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида икки гуруҳга бўлинган

Немисларнинг ЖЧ-2022 даги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлгани борасидаги яна бир версия пайдо бўлди.

"Sport Bild" нашри хабарига кўра, Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида бир жамоа бўлмаган. Катта эҳтимол билан бу Бундестимнинг кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқа олмаслигига олиб келди.

Қайд этилишича, "Бавария" футболчилари ва қолган футболчилар бир-биридан ажралиб қолган. Шу билан бирга, мураббий Ханси Флик мюнхенликлар томонида бўлди, чунки у аввал Мюнхен клубида ишлаган. Айнан "Бавария" вакиллари "One Love" ташкилотини қўллаб-қувватлаш учун акция ташкил қилишди. 

Илкай Гюндоган Япония билан ўйинда Леон Горецкага алмаштирилганидан жуда норози бўлган – гўё бу "уйғунлик учун" қилинган. Эътиборлиси, улар Гюндоганни 1:0 ҳисоби қайд этилиб турган пайтда ўзгартиришди, якунда натижа японияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Марк-Андре тер Штеген ва Кай Хаверц захирада ўтиришдан норози эди. Масалан, "Бавария" собиқ футболчиси Никлас Зюле ўзини ёмон кўрсатган бўлса-да, кўп ўйин амалиётига эга бўлди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика