UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47"Аталанта" Демирални сотиб олмоқчи  0 07:31Токио-2020. Ўзбек спортчиларининг 29 июль кунги иштирокларидан ОНЛАЙН  3 07:11Эдегор яна "Реал"дан кетиши мумкин  1 02:01Синов-назорат ўйинлари. "Тоттенхэм"да ишончли ғалаба, МЮда жанговар дуранг  0 01:28Breaking: Шомуродов "Рома" аъзосига айланди!  61 00:58Артуро Видаль: "Интер" ЕЧЛ финалида ўйнашни истайди"  3 00:42Ўртоқлик учрашувлари. "Интер"дан жавобсиз 6 та гол, "Атлетико"да кичик мағлубият  1 00:36"Реал" 4 футболчисини сотиб юборишга тайёр  3 00:19"Лестер" янги мавсум учун сафар ўйинлари либосларини тақдим қилди  0 23:53"Барселона" Ромеро ва Саншешни сотиб олишни истаганди  2 23:36"Бавария"нинг ўртоқлик ўйинларидаги омадсизликлари давом этади  1 23:15Эвра: "МЮ топ-трансфер амалга оширди"  2 22:55"Челси" Кабальеронинг ўрнига дарвозабон олди  0 22:40"Навбаҳор" 5 футболчи билан шартнома имзолади  36 22:30Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" трансферларсиз ҳам совринлар учун интилиши керак"  5

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Ман Юнайтед"да Оуэндан кейин 7-рақамни олган футболчи ҳозир қаерда?

2009 йил. Ёзги трансфер мавсуми МЮ учун муҳим аҳамият касб этганди.

Ўшанда клуб тарихидаги энг қимматбаҳо сотув амалга оширилди: Криштиану Роналду ⇒ "Реал Мадрид" (94 млн евро). Асосий шогирди жамоани тарк этган бўлса-да, САФ янги юлдузларни жалб қилишга шошилмади. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар фақат 3 футболчи учун пул сарфлади: "Бордо"дан 20 ёшли Габриэл Обертан (4 млн евро), "Уиган"дан 25 ёшли Антонио Валенсия (18,8 млн евро) ва "Молде"дан 21 ёшли Маме Бирам Диуф (4,5 млн евро).

Бу учликдан фақат эквадорлик ўйинчининг Манчестердаги ишлари юришиб кетди. Клуб шарафини 10 йил давомида ҳимоя қилган Валенсияни ҳатто жамоа афсоналари қаторига қўшсак, муболаға бўлмаса керак. Зеро, у "қизил иблислар" либосида Неманья Видич (300) ва Криштиану Роналдудан (292) кўпроқ ўйин ўтказган (339).

7-рақамнинг МЮ тарихидаги ўрнини биласиз. Эътиборли жиҳати, мазкур рақамда тўп тепиш бахти Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду ва Майкл Оуэндан кейин Антонио Валенсияга ҳам насиб қилди. У 2012-13 йилги мавсумни 7-рақамда ўтказган.

Шунингдек, Майкл Каррик фаолиятини якунлаганидан кейин эквадорлик тезкор футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг асосий сардори ва етакчисига айланди.

Валенсиянинг Манчестердаги миссияси 2019 йилда якунига етди. Шундан кейин бир муддат ватанида ўйнаган футболчи 2021 йилни Мексиканинг "Керетаро" жамоасида бошлади.

Бироқ, жорий йилнинг 12 май куни соғлиғидаги муаммолар туфайли ортиқ давом этолмаслигини эълон қилган Валенсия 36 ёшида катта футбол билан видолашди. Қуйида унинг МЮ сафида амалга оширган самарали ҳаракатларини томоша қилишингиз мумкин.


"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
22 июл 09:07:20
C-19
Мақола яхши езилгану, лекин уни ўзбек футболига нима алоқаси бор. Ўзбек футболи хозирги даврда хаттоки жахон футболи қисмида эмас. Демак, мақола фақат ички муаммоларни яшириш, САни ушбу йўлдаги сиесатини давом эттириш учун мўлжалланган. Ва бу биринчи кун давом этмаяпти. Аксинча, ўзбек футболнинг хозирги сиёсати қўлланиб боряпти. Президентимиз Шавкат Миромоновични сиесатига кескин зид, қарши равишда. Қачон муаммолариз еритилади. Қачон улар бартараф этилади?!!!!!!!!
+1   
22 июл 07:40:52
Aleix Santo
Juda yaxshi maqola bo‘pti iloji bo‘lsa keyingi sonda bir paytla Real Madridda Fernando Gago degan futbolchi bo‘lardi o‘sha haqida ham chiqarila
+1   
22 июл 04:57:22
Imdorama
Faxriddon iltimos yerda qoldirmaganiz uchun raxmat. Iloj busa klublarda bir umirga muzlatilgan raqamlar xaqida kengroq maqola busa yaxshi bulardi.
+1   
22 июл 04:39:24
Дель Пьеро
Бир пайтла Реал Мадрид жуда карта кизиканда Валенсия. Лекин Валенсия рад эткан хамма таклифлани. Бир журналист Реалга утмаганлигини сабабини сураганда Валенсия менга Ок форма ярашмайди. Киризил форма мента ярашади деганди!
   
22 июл 11:47:23
GeneraL1
Aleix Santo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Juda yaxshi maqola bo‘pti iloji bo‘lsa keyingi sonda bir paytla Real Madridda Fernando Gago degan futbolchi bo‘lardi o‘sha haqida ham chiqarila
da esliman
   
22 июл 08:45:20
Abdullaev Erkinjon
Juda kuchli va tezkor o'yinchi edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика