"Ман Сити" "Ювентус" футболчиси учун 50 миллион таклиф қилмоқда

Alisher
20 июл 2020, 18:12
Бразилиялик футболчи яна бир бор Гвардиола қўл остида шуғулланиши мумкин.

"Манчестер Сити" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

"Шаҳарликлар" бразилиялик вингер учун 50 миллион евро таклиф қилишди. Клублар ўртасидаги музокаралар яқин орада бошланиши керак.

Олдинроқ, Костанинг хизматларига "Барселона" қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tuttosport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›