

“Шаҳарликлар” футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлашди. Инглизлар “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Ушбу масала ҳал бўлиши билан улар “Наполи” ҳимоячисининг трансферини ҳам ижобий ҳал этиш ниятида.
Илгариро ОАВларда “Манчестер Сити” Кулибали билан 50 миллион евро эвазига беш йиллик шартнома тузганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. 2019/20 йилги мавсумда Калида А серияда 25 та учрашувда майдонга тушди ва 7 бор сариқ карточка билан “сийланди”. У 2014 йилдан буён “Наполи” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



