

"Зенит" ярим ҳимоячиси Малкомнинг онаси Флавия де Оливейра ўғлининг "Краснодар"га қарши учрашувида унинг номига ирқчилик билан боғлиқ ҳайқириқлар айтилмагани ҳақида айтди.
- Мен янгиликлардан бу хабарни ўқишим биланоқ бу ҳақиқат ёки ёлғонлигини билиш мақсадида ундан сўрадим. У бирдан менга "Қанақа ҳақиқат?" дея жавоб қилди. Малком "Зенит"нинг чақирувидан ва президент Александр Медведевдан жуда ҳам мамнун. У ҳаттоки менга рус тилини ўрганмоқчи эканлигини айтди. У кеча кун давомида кўчада эркин сайр қилди, - дейди де Оливейра.
Олдинроқ, янги ўйинчини питерлик мухлислар яхши кутиб олмагани ва ирқчилик муносабатида бўлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.




