

Хабар берилишича, "Зенит" ўйинчига йилига 6,5 миллион евро миқдорида маош беради.
Малкомга қизиқаётган ҳеч бир Европа клублари бу таклифдан ортиғини бера олмасликлари мумкин.
Шартнома бугун имзоланиши кутилмоқда. "Барселона" ўйинчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Шартномада яна 5 миллион евро бонуслар сифатида қайд этилади.
Эслатиб ўтамиз, Малком Каталония клубига ўтган йил "Бордо" клубидан келиб қўшилган эди.




