Малком: "Барчаси ўз қўлимизда"
11 мар 08:32
Янгиликлар
Малком: "Барчаси ўз қўлимизда"
"Биринчи ўйин қийин шароитлар остида ўтди. Энди эса барчаси ўз қўлимизда бўлади ва биз яхши натижага эришиб, кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. Биз руҳан тайёрмиз ва ҳар бир ўйинда жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ғалабали серияларга қайтиб олишимиз керак, айниқса чемпионатда.
Биз футболчилар "Ал-Ҳилол" ишқибозларини хурсанд қилиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Тайёргарлигимга келсак, мен ҳар бир майда деталларга алоҳида эътибор қаратаман. Уйда шахсий ошпазим бор, биз профессионал футболчилармиз, шунинг учун ўз имкониятларимизни тўлиқ намоён этишимиз керак. Бундан ташқари, шахсий жисмоний тайёргарлик мутахассис билан мунтазам ишлайман" - дея фикр билдирди бразилиялик футболчи "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар