Мальдини вице-президентга айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 авг 2018, 17:36
"Милан" собиқ сардори Паоло Мальдини Италия клубининг янги вице-президентига айланиши мумкин.

Маълумотларга кўра, клубдаги ўзгаришлар жамоанинг янги эгаси - Elliot Management томонидан амалга оширилмоқда. Мальдини вице-президент мансабини эгаллайди, чунки спорт директори бўлиш учун унда керакли малака йўқ.

Мальдини 1984-2009 йилларда "Милан" шарафини футболчи сифатида ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›