Мальдини: "Пиоли ажойиб ишламоқда"

Mirjalol Normatov
8 дек 2020, 23:53
"Милан" техник директори Паоло Мальдини жамоа бош мураббийи Стефано Пиолининг фаолиятини баҳолади.

"Пиолининг ҳиссаси юқори. У жамоага ҳотиржамлик, барқарорлик ва футболни бошқача тушунишни ўргатмоқда. Пиоли жуда босиқ ва кам бақирадигандек кўриниши мумкин, бироқ ундай эмас. Клуб у орқали ўсишга эришмоқда. "Милан"да ажойиб умид учқунларини кўряпман", - деди Мальдини.

10 турдан кейин "Милан" А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport