UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  21 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  10 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  93 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди Янгиликлар

Малайзияда дарвоза ортидаги ҳакамлар учун ОФК семинари бошланди

Теглар :  ҲакамларОФК
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 11 июль куни Additional Assistant Referees (AAR) – дарвоза ортидаги қўшимча ҳакамлар учун ОФК семинари старт олди.
Мазкур семинарда жами 40 нафар осиёлик реферилар қатнашди. Ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этди. Ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Абдуллаев барча семинар иштирокчиларига инструкторлик қилди.

Маълумот учун, дарвоза ортидаги ҳакамлар жарима майдончасида баҳсли ҳолатлар ҳамда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани бўйича бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган қўшимча ҳакамлар саналади.

Дарвоза ортидаги ҳакамлар тизими ОФК Ҳакамлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида маъқулланган эди. Амалда эса мазкур тизим биринчи марта 21 август куни бўлиб ўтадиган “Ал-Айн” (БАА) ва “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) клублари ўртасидаги ОЧЛ–2017 турнири чорак финал илк ўйинида синовдан ўтказилади.

Аввалроқ Ильгиз Танташев ОЧЛ–2017 чорак финал илк ўйинидан ўрин олган ҳамда 22 август куни ўтказиладиган “Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) ўйинида дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарвоза ортидаги ҳакамлар биринчи марта шу йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон Биринчилиги 3-туридан ўрин олган “НБУ-Осиё” –  “Зомин” (1:3) ўйинида синовдан ўтказилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика