

"Тезкор студия" вақтида Шацких ўз вақтида фуқароликни ўзгартириш борасида таклиф бўлгани ҳақида гапириб берди.
"Россияга ўйнаш учун кетганимда менга Россия ёшлар терма жамоаси ёки Ўзбекистон миллий терма жамоасидан бирини танлашимни сўрашганди. Мен ҳеч иккиланишларсиз ўз ватаним, Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашимни айтганман. Аслида мен ўша вазиятга қадар қарор қабул қилиб бўлган эдим", - дейди Максим Шацких.
Маълумот учун, Максим Шацких 1999-2014 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 61та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урган. Бугунги кунда у гол уриш борасида терма жамоамиз рекордчиси ҳисобланади.
Қуйида кечаги "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:




