UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" (1:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Афсуски, биринчи таймда умуман ўзимизга ўхшамадик. Иккинчи таймда эса майдонда умуман бошқа футболчиларни кўрдик. Гол уришимиз керак эди. Рақиб ҳам жуда кўп вазиятлар яратди. 

Биз рақиб хатосидан кейин гол урдик, улар бизнинг хатомиздан сўнг уришди. 

Очиғи, яна ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир вазиятларни такроран кўриб чиқдик. "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Биз аксинча, кучлироқ бўламиз. VAR ҳақидаги таассуротларим салбий, гўё хонада ўтирадиганлар учун у ўйинчоқ. Улар бошқа нарсани кўришадими, тушунмайман. Тўп ён чизиқдан чиқиб кетса ҳам, нимадирларни кўришади, ҳар гал тўп майдонни тарк этса, ниманидир кўришади. Ахир, шу ҳолатда қандай қилиб ўйинда шиддат бўлиши мумкин? Ҳакамнинг майдонда борлиги сезилмаслиги керак. Икки жамоага халақит қилмаслик лозим. Худди Playstation олиб келиб, тепада ўйнаб ўтиришгандай туюлади. Тўп майдондан чиқиб кетганда, улар ниманидир муҳокама қилишади, ниманидир гаплашишади, шу орқали ўйин ритми йўқолиб қолади. 

Жиззахда кулгили тарзда пенальти белгилашди.  Инсон тўпни қўли билан тўсяпти, кейин у дарвозабонга юмалаб боряпти. Тўп дарвозабонга шундай учиб бориши учун тананинг қайси қисмига тегиши керак? Қани, кўриб чиқишсин-чи, кўрамиз. 

- Мавсум аввалидаги марказий ҳимоячилар йўқ, ҳозир бошқа футболчилар ўйнашяпти.  Уларнинг эскилардан қандай фарқи бор?

- Бунинг учун ҳали вақт керак. Улар бир-бирини тушунишлари учун кўпроқ ўйнашлари лозим. Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб ривожланиб борамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг иккинчи таймдаги ўйинидан қониқдим. 

- Иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди, деяпсиз. Танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Шунчаки тактик ўзгаришлар қилдик, айрим жиҳатларни баландроқ овозда тушунтиришимга тўғри келди. Чунки биринчи таймда ўз жамоамни танимадим. 

Иккинчи таймда 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун насиб қилмади. Демак, бошқа ўйинда урамиз. Ҳечқиси йўқ, ривожланишда ва ишлашда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовга нима бўлди? Тахминий хулосалар борми?

- Ҳозирча билмаймиз. Уни эски жароҳати қийнаяпти. Эртанги тиббий текширувлардан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. 

- Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, футболчилар ўйинига салбий таъсир кўрсатишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳакам икки жамоа футбол ўйнашига халақит қилмаслиги лозим. Ҳакам майдонда асосий шахс бўлиб қоляпти. Афсуски, йиллар ўтиб боряпти, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти. Билмайман, улар қандай футбол кўришади? Уларга нималар ўргатилади? Ўйлайманки, улар ҳам ЕЧЛ, Евро ва ЖЧни кўришади. Шунчаки ҳамкасблари қандай бошқаришяпти, бир томоша қилишсин. Уларга бошқача ҳакамлик қилишни ўргатишадими, билмайман. 

Қўшимчасига VAR бор бўлса, нима ўзгаради-ю, йўқ бўлса, нима бўлади? Эътибор беринг, иккинчи даврада 4 та ўйин ўтказдик. VAR неча марта вазиятларни кўрди ва қанчасида бизнинг фойдамизга қарор чиқарди? Менга улар келтирган далилларни эшитиш қизиқ. Пенальти нега белгиланмагани бўйича хулосаларини тинглашни хоҳлардим.

- "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамма жамоада бир хил имконият бор. Ҳаммаси олдинда, ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Бизга халақит қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, қўлларидан ҳеч нима келмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика