UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  11 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  18 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди Янгиликлар

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди

Кеча Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди.

Бу баҳс ўзига хос сабаб билан клуб тарихига кирадиган бўлди.  

"Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди. Бу 9 нафар футболчимиз айни пайтда Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистондаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган бир пайтдаги вазият.

Кечаги таркибга назар ташласак, у ерда Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001, Станислав Кудряшов), Диёр Холматов (2002, Тимур Алимхўжаев ва Дилшод Нуралиев)ни катта футболчи сифатида кўрамиз. Ваҳолангки, булар энди 21-22 ёшни қарши оляптилар. 2004 йилда таваллуд топган ва Олим Шокиров қўл остида катта бўлган Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Ўктамов, Беглархонов ҳамда Турдимуродов. Фарҳод Нишоновнинг 2005 йилда тарбиялаганларидан Ўринбоев ва Саиднуруллаев. Яна ўйинда қатнашмаганлар орасида Хожиакбар Алижонов (1997, Жасур Абдураимов) ва Шаҳзод Азмиддинов (2000, Тимур Олимхўжаев).

"Пахтакор" жамоасининг фалсафаси академиядан таваллуд топган жамоалар билан чемпион клуб яратиш. 

Албатта, бу иш бугунча ўртоқлик ўйинида амалга ошди. Умид қиламиз, клубимиз менежерлари ва бош мураббий Максим Шацких ёрдамида Суперлига, кейинчалик ОЧЛда ҳам мана шундай натижага эришамиз", - дейилади клуб матбуот-хизмати хабарида. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика