UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  0 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  4 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  4 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  3 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  17 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  12 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Ал Айн"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор. 

- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.

- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика