Максим Шацких 2009 йилда "Бунёдкор" таклифини рад қилган экан
16 май 2020 12:06
Янгиликлар
Максим Шацких 2009 йилда "Бунёдкор" таклифини рад қилган экан
Ушбу лойиҳада бугунги кунда "Ротор" клуби бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Максим Шацких ўзбек клубларидан таклиф бўлганми деган саволга жавоб қайтарди.
"2009 йил бошида молиявий томондан бақувват бўлган "Бунёдкор" клуби раҳбарияти мен билан алоқага чиққанди. Улар билан гаплашгандим. Аммо "Динамо"да қолсам Европа чемпионлар лигасида ўйнардим, шу боис "Бунёдкор" таклифини рад қилишга тўғри келган. Агар "Бунёдкор"га ўтганимда секин-аста фаолиятимни тугатишга яқин келган бўлардим. Тўғри ўшанда "Динамо"даги фаолиятим бундай афсусланарли тарзда якунланишини билмагандим", - деди Максим Шацких "Тезкор студия"да.
Маълумот учун, Максим Шацких Киевнинг "Динамо" клубида 1999-2009 йиллар давомида 215та ўйинда майдонга тушган ва 97та гол урган. 2009 йилнинг май ойида футболчи "Динамо"ни тарк этганди.
Қуйида кечаги "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар