UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  25 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар Янгиликлар

⚡️ Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар

PUBG ёки тўлиқ номи PlayerUnknownʼs Battlegrounds Mobile (таржимаси – “Номаълум ўйинчиларнинг жанг майдони”) ҳозирда энг оммалашган ўйинлардан бири ҳисобланади,

Охирги бир-икки кун ичида чиққан маълумотларга кўра, PUBG'нинг янгиланган версиясида Аргентина ТЖ сардори ҳамда ПСЖ аъзоси Лионель Мессининг персонажи киритилади. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби ўйин мутасаддилари билан ҳамкорлик йўл қўйилгани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабар берди. PUBG'нинг янги қисми ЖЧ-2022'га аталади ва бўлажак мундиал 20 ноябрдан старт олади.

Месси баҳонасида охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчиларни эслаб ўтамиз.

Неймар ва Погба

“Ювентус” хавбеки Поль Погба ҳамда ПСЖ етакчиларидан бири Неймар “Call of Duty: Modern Warfare 2” шутерида кўриниш беради. Шунингдек, Месси ҳам унда кўриниш бериши кутилмоқда. Ўйиннинг биринчи фасли 16 ноябрда сотувга чиқди ва декабрь ўрталарида унинг навбатдаги қисми киберўйинлар ихлосмандларига тақдим этилиши кутилмоқда.

Конор Макгрегор

UFC юлдузи Конор Макгрегор 2016 йил “Call of Duty: Infinite Warfare” шутерида марслик босқинчи образида гавдаланган. Конор ушбу видеоўйинда нафақат пул учун, балки, уни ўйнашни яхши кўргани учун рол ижро этганини айтганди.

- Кўп йиллардан бери мазкур ўйинга мухлис эдим. 2-3 соат машғулот олиб бориб, уйга югурардим ва ўтириб, “Black Ops 2”ни (2012 йил чиққан) ўйнардим. Яқинларим чақирса ҳам, ўйин мени ўзига тортарди ва тонгга яқин уни тугатардим.

Менга таклиф беришганда эса ўйлаб ўтирмай розилик бердим, деган ирландиялик яккакураш устаси.

Ўйин имкон қадар реал кўринишга эга бўлиши учун Конорнинг ҳаракатлари 3 Д модель ва юз ифодаларини узатувчи махсус сенсорлар билан жиҳозланган кийимда суратга олинган (motion capture).


Шунингдек, Макгрегор 2020 йил ноябрида “Dystopia: Contest of Heroes” мобил ўйини анонсини эълон қилганди.


Криштиану Роналду

2020 йил, 7 декабрда яна бир оммобоп ўйинлардан бири бўлган “Free Fire”нинг Кронос операцияси номли янгиланган версияси тақдим этилади. Унга ўша вақтда “Ювентус”да бўлган Криштиану Роналдунинг персонажи ҳам кирилтилганди. Олинган маълумотларга кўра, бу спортчи ва ўйин мутасаддилари билан тузилган тарихдаги энг катта шартнома бўлган.


Усэйн Болт

Спринт бўйича 8 карра олимпия чемпиони Усэйн Болт FIFA 19 симуляторида карточкага эга бўлди. Унинг тезлиги максимал 99 қилиб кўрсатилган ва бу мазкур ўйин тарихидаги рекорд сифатида қайд этилган. У “Сентрал Кост Маринерс” (Австралия) клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтганди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика