Майкон: “Тотти ва де Санктис Жаҳон чемпиоанти-2014 мусобақасида Италия терма жамоаси таркибидан жой олишга ҳақли”

Tolibjon Qosimov
15 янв 2014, 11:33
“Рома” клуби ҳимоячиси Майкон, унинг жамоадаги шериклари Франческо Тотти ва Морган де Санктис жаҳон чемпионати мусобақасида Италия терма жамоаси таркибига киришлари кераклигини таъкидлади.

“Мен учун ёшнинг аҳамияти йўқ. Тотти ҳеч қачон ўзининг юқори даражадаги ўйинларини кўрсатишни канда қилган эмас. У ҳар доимгидек “Рома”га жуда керак. Де Санктис ҳам худди шундай. Фикримча уларнинг иккиси ҳам Жаҳон чемпиоанти-2014 мусобақасида Италия терма жамоаси таркибидан жой олишга ҳақли”, - дейди Майкон.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru