Майкл Кэррик: "МЮнинг мақсади - "Манчестер Сити"ни ортда қолдириш"

Aslanov Jasurbek
17 мар 2015
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Майкл Кэррикнинг таъкидлашича, унинг жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида "Манчестер Сити"ни ортда қолдира олади.

"Мақсадимиз - "Манчестер Сити"ни ортда қолдириш. Орамизда катта фарқ йўқ. Турнир жадвалига кўз ташланг ва бунга ишонасиз. Биз яқин орада бўладиган учрашувларга тайёрланишимиз керак. Сўнгги 9-10 турда парвоз ва қулашлар бўлиши аниқ. Якшанбада бизни катта ўйин кутиб турибди. МЮ Чемпионлар лигаси учун йўлланма берадиган ҳудудда бўлиши керак" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru