UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия (онлайн ҳисоб)   1 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  20 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3

Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади Янгиликлар

Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади

Ҳужумчи ўтган мавсум Наманган клубида ижарада ўйнаганди.

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов футболнинг ҳақиқий фидойиси, шунингдек, “Навбаҳор”га катта эътибор қаратаётганлиги боис, бугун кечки соат 23:00 да Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги янги қурилаётган кутубхона биноси билан танишиш мақсадида, ташриф буюрган пайтида, ўтган мавсумда трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли бўлган ва “Навбаҳор”да ижара асосида тўп сурган, Ўзбекистон кубогининг чорак финал баҳсида “Насаф” дарвозасига белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган иқтидорли, келажаги порлоқ ҳужумчи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев билан кўришиб, суҳбатлашди ва ёш футболчига “Навбаҳор”га ўтишни таклиф қилди.

Маҳмудҳожиев бу йилдан эркин агентга айланганлиги боис, ушбу таклифни қабул қилди ҳамда жамоамиз билан шартнома имзолади.

Энди 22 ёшли футболчи янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика