Магуайрнинг онаси футболчининг масхара қилинишига муносабат билдирди

Оқил Абдубарноев
14 сен 2023, 22:27
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Ҳарри Магуайр футбол майдонида тез-тез хатога йўл қўяётгани туфайли мемга айланди.

Футболчининг онаси Зои Магуайр ёзишича, унинг ўғлига иззат-нафсга тегадиган ва негатив хабарлар йўлланган.

Зои ижтимоий тармоқларда она сифатида ўғлига қаратилган ҳақорат ва салбий хабарларни чидаб қилиб бўлмас деб ҳисоблаганини ёзган.

"Футбол оламида кўтарилиш ва пасайиш, ижобий ва салбий жиҳатлар борлигини биламан. Аммо Ҳарри дуч келаётган гап-сўзлар футболдан анча йироқ", - деб ёзган Зои.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ўйинни 16 сентябрь куни "Брайтон"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›