UZ

Сўнгги янгиликлар

Магуайр кутилмаганда Англия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди Янгиликлар

Магуайр кутилмаганда Англия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди

Харри Магуайр жароҳати сабаб Англия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди.

Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расман хабар берди.

Магуайр Бразилия терма жамоаси (0:1)га қарши ўйиннинг 67-дақиқасида алмаштирилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, МЮ ҳимоячиси яқин вақтларда қўшимча кўрикдан ўтади ва унинг тикланиши узоқ вақтни олмаслиги кутилмоқда.

Шунингдек, терма жамоа ихтиёрини дарвозабон Сэм Жонстон тарк этди. Бельгия терма жамоасига қарши 26 март кунги ўйинга Рико Льюис ва Жеймс Траффорд чақирилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 мар 06:56:16
Man_Utd Norin
Haa tuyaqushga o'xshab kichkina bolani to'xtatib qololmading a
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика