UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Мадагаскар биринчи марта Африка кубогида ўйнайди Янгиликлар

Мадагаскар биринчи марта Африка кубогида ўйнайди

2019 йил Камерун мамлакатида бўлиб ўтадиган Африка миллатлар кубоги учун саралаш баҳслари давом этмоқда.

Бугунга келиб қитъа чемпионати финал босқичига чиққан бешта терма жамоа номи маълум бўлган. Мезбон Камерун автоматик равишда Африка кубогида иштирок этади. Сенегал, Тунис, Миср ва Мадагаскар терма жамоалари саралаш баҳслари тугамай туриб йўлланмани нақд қилишди.

Йўлланмага эга чиққанлар орасида Мадагаскар терма жамоаси ҳам бор. Ушбу юрт ўз тарихида илк бор Африка кубогига йўлланмани қўлга киритди.

ФИФА рейтингида 106-ўринда бораётган Мадагаскар саралашнинг "A" гуруҳида Сенегал, Экваториал Гвинея ва Судан билан куч синашмоқда. Даслабки 3та турда 7 очко жамғарган оролликлар 16 октябрь куни ўз уйида Экваториал Гвинеяни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб учун тарихий ғалабани қўлга киритди. Маълумот учун, Мадагаскар Африка қитъасига яқин жойлашган орол мамлакат ҳисобланади. 




Ушбу гуруҳдаги сўнгги 2 тур фақат расмиятчилик учун ўтказилади.  



Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Африка миллатар кубоги 15 июндан 13 июлга қадар Камерун мамлакатида бўлиб ўтади. Унда тарихида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади.



Рейтинг: +63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика