UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  0 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  1 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  2 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  3 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  13 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  30 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12

Любинко Друлович: "Ҳиндистон бунчалик яхши ўйнашини кутмагандим" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Ҳиндистон бунчалик яхши ўйнашини кутмагандим"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Любинко Друлович иштирок этди.

"Ўйлашимча шогирдларим бугунги ўйинни яхши ўтказишди. Сабаби биринчи ўйинда бирданига яхши ўйнаш оғир бўлади. Ўз майдонимиздаги мусобақада бироз бўлса ҳам босим бўлади. Шунчалик қийинчилик бўлса ҳам муносиб ўйнадик. Бундан ташқари Ҳиндистон бу даражада яхши ўйнашини кутмагандим. Бизга жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Шогирдларимни ғалаба билан табриклайман", - дейди Любинко Друлович. 

- Бобир Абдихолиқов захирадан майдонга тушиб иккита гол урди. Нега у асосий таркибда эмасди?

- Бобир жуда яхши футболчи. Бироқ у охирги 7 кун машғулот ўтказмаган эди. Шу боис уни фақатгина захирадан майдонга туширдик".

- Йиғинлар вақтида Абдулла Абдуллаев ва Жасур Яхшибоев асосий таркибда ўйнашди. Бугун рақиб Ҳиндистон бўлгани учун уларни захирада қолдирингизми?

- Яхшибоев бизнинг йиғинимизга 5 кун олдин қўшилди. Уни жуда яхши футболчи деб ҳисоблайман, бироқ фақатгина АГМК билан баҳсдагина синаб кўрдим холос.



- Остон Ўрунов ва Ислом Кенжабоев рақибни алдаш жараёнида жуда кўп хато қилишди. Ойбек Рустамов эса жуда кўп брак паслар берди. Шу ўйинчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Остон жуда ёш футболчи. Ёш бўлишига қарамай тўпни севадиган бола. У билан кўп гаплашганмиз, иложи борича оддий ўйнагин деб айтаман. Лекин барибир жуда яхши футболчи. Рустамов эса тактик жиҳатдан жуда яхши ўйинчи, ўз чизиқларини ёпиб тўғри ўйин кўрсатадиган футболчи. Хатоларга келадиган бўлсак, бу футбол, футболда бўлиб туради.

- Хожиакбар Алижонов 5 кун олдин йиғинга қўшилди. Кўпчилик Алижоновнинг "Пахтакор"даги ўйинларини кўриб уни асосий таркибда кутишганди...

- Унинг ҳам вазияти Яхшибоевга ўхшайди. Испания ва Туркиядаги йиғинларда ҳимоявий ўйинларга эътибор қаратдик. Ҳимоядаги футболчиларнинг бир-бирини тушуниши шаклланиб улгурган.

- Кейинги рақиб Тожикистон. Уларнинг устози Усмон Тошев. У ўзбекистонлик ва жамоамиз ҳақида барча маълумотни билади. Уларга қарши ўзгача тактика ёки сюрпризлар бўладими?
- Асосий мақсадимиз футболчиларни тиклаб олиш. Ҳиндистон ва Тожикистон ўртасидаги ўйинни кўрамиз. Усмон Тошев бизнинг жамоани билиши оддий хол. Бизнинг асосий мақсадимиз тикланишдан иборат.


- Абдихолиқов "Насаф"да марказий ҳужумда ўйнайди, аммо терма жамоаларда вингер сифатида ўйнади. Бугун ҳам уни вингер сифатида майдонга туширдингиз ва марказий ҳужумга ўтказганингиздан кейин иккита гол урди. 

- Албатта буни биламан. Бу жуда яхши ҳолат, чунки Бобирни ҳам вингер, ҳам марказий ҳужумчи сифатида ўйнатишим мумкин. Миржаҳон майдонда бўлганида уни вингер сифатида ўйнатдим.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика