Лёв: “Нойер Португалия терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин”

Tolibjon Qosimov
10 июн 2014, 11:09
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Мануэл Нойерни Португалияга қарши майдонга тушириши мумкин.
“Мен Нойер португаллар билан ўйнашига шубха қилмайман. Бизнинг жамоамиз таваккал қилмоқчи эмас. Шифокорларнинг таъкидлашича, Мануэл тайёр. Футболчининг ўз ҳам бунга қарши эмас”, - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси мундиал гуруҳ босқичида Португалия, Гана ва АҚШ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com