

30 ёшли француз мавсум сўнггида якунланадиган шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.
Ляказетт учун "Вест Хэм", "Кристал Пэлас" ва "Лион" клублари даъвогарлик қилмоқда.
Футболчи 2017 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Форвард 2021/22 йилги мавсум "канонирлар" сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



