

29 ёшли ҳужумчи сўровнома якунига кўра 60 фоиз овоз тўплади, Александр бу борада Николя Пепе ва Букайо Сакани ортда қолдирди.
Ляказетт ўтган ойда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. Футболчининг "Арсенал" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўйинчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Француз ёзда лондонликлар сафини тарк этиши мумкин. Ляказеттга Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.



