Лукас Васкес 2018 йилдаги голли узатмалар бўйича Мессига тенглашиб олди
7 мар 2018, 07:55
“Реал” ўйинчиси ПСЖга қарши ўтган жавоб ўйинида голли узатмага муаллифлик қилди.
Бу унинг 2018 йилда барча мусобақаларда амалга оширган 8-голли узатмаси бўлди. У бу борада Ла Лига ўйинчилари орасида пешқадам бўлиб турган Лео Мессига етиб олди.
Энди иккала футболчи ҳисобида ҳам 8 тадан голли узатма мавжуд.