Лукас Эрнандес "Вердер"га қарши ўйинда жароҳат олди

Alisher
22 ноя 2020, 10:37
"Бавария" ҳимоячиси Лукас Эрнандес Германия чемпионати 8-тури доирасидаги "Вердер"га қарши ўйинда жароҳати сабаб алмаштирилди.

"Лукас бутун оғирлиги билан ён томонга йиқилди ва унда шу сабаб муаммолар юзага келди. Тиббий текширув нима кўрсатишини кўрайликчи", - дейди Флик.

Шундай экан франциялик футболчининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Зальцбург"га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" кеча ўз уйида "Вердер" (1:1)ни мағлуб эта олмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›