Лукас Эрнандес муваффақиятли операция қилинди

28 мар 2019, 19:49
“Атлетико” ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Лукас Эрнандес жарроҳлик столига ётқизилди.

“Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. У Мюнхенда тикланиш амалиётини ўтказади”, дея Ковачнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий твиттери.

Эрнандес сўнгги марта 9 февраль куни Ла Лига доирасида “Реал”га қарши баҳсда майдонга тушганди. Жароҳати боис ҳимоячи мавсум сўнггига қадар сафдан чиққанди.

Янги мавсумни Эрнандес “Бавария”да бошлайди. 23 ёшли футболчи 1 июлдан бошлаб Мюнхен супер клуби таркибида майдонга тушади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com