Лукаку Жазоирга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
09 июн 2014 21:44
Янгиликлар
Лукаку Жазоирга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ЖЧ-2014даги дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Ушбу ўйин 17 июнь куни Жазоирга қарши бўлиб ўтади.
Ёш футболчи Тунисга қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди. У 4 кун машғулотларда қатнашмаслиги лозим. Шу сабабли, унинг африкаликларга қарши ўйинда майдонга тушиш-тушмаслиги сўроқ остида турибди.
Фикрлар