

"The Athletic" нашрининг ёзишича, уни "Манчестер Сити" ўз таркибида кўришни истамоқда. Раҳбариятдагилар ёзда жамоадан кетадиган Серхио Агуэронинг ўрнини айнан бельгиялик билан тўлдиришни ният қилган.
Айни дамда "Интер" таркибида ҳаракат қилаётган футболчи бунгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаганди.
Ушбу мавсумда 27 ёшли ҳужумчи 37 ўйинда 27 гол ва 8 ассист қайд этди. Унинг тахминий трансфер қиймати 90 млн евро бўлиши кутилмоқда.



