Лукаку "Челси"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
21 мар 2022 01:19
Янгиликлар
Лукаку "Челси"ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда
"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.
Бельгиялик футболчи "Челси"даги мавқеидан норози ва шу боис ёзда ўзига янги клуб топиш ниятида турибди.
28 ёшли футболчининг ўйини, аввалроқ хабар қилинганидек, "кўклар" бош мураббийи Томас Тухелга мос келмаяпти, ҳужумчининг ўзи ҳам "Интер"га қайтиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор таъкидлаган.
Ромелу Лукаку лондонликлар томонидан 2021 йилнинг августида рекорд сумма — 113 миллион еврога сотиб олинганди. Бельгиялик ҳужумчи ушбу мавсумда 34 та ўйинда 12 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар