Лука Модрич Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлайди

Iskandarov Abdulaziz
25 окт 2022, 19:45
Мундиалдан сўнг Хорватиянинг яна бир юлдузи бутсаларини михга илади.

Сезганингиздек гап Лука Модрич ҳақида бормоқда. Ярим ҳимоячи ЖЧ-2022дан сўнг терма жамоа билан хайрлашишини маълум қилди. 

"Мен аллақачон бу ёшга етгандим. Мазкур мусобақа мен учун Хорватия терма жамоасидаги сўнггиси бўлади",- дея Модричнинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Маълумот учун у мамлакат терма жамоаси таркибида 152та учрашувда майдонга тушган ва Россия-2018 Жаҳон чемпионатида кумуш медалларига эга чиққанди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›