Лука Модрич ЖЧ-2022дан сўнг Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

Alisher
17 авг 2021, 16:20
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2022дан сўнг Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.

Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Хорват ўша вақтда 37 ёшга киради.

У терма жамоа таркибида 2006 йилнинг 1 мартидан бери ўйнайди. Лука терма жамоада умумий 142та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол уришга эришди.

Модрич 2018 йилда "Олтин тўп"ни олди. У Хорватия терма жамоаси таркибида Россияда ўтган ЖЧ-2018 финалига қадар етиб борган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›