

— Ўйин жуда яхши ўтди. Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандмиз. Кўплаб мухлислар қаршисида, ажойиб муҳитда ўйнадик. Ўйлашимча, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ошдан татиб кўрдик. Жуда мазали. Лекин бу ерга овқатланиш учун келмадик. Мақсадимиз ўзбек футболчи ривожига ҳисса қўшиш. Элдорни танийман. Келажакда янада кўпроқ футболчиларингиз Италияда ўйнашини истардим.
ЕЧЛ финалида ҳамюртим Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" жамоасига мухлислик қиламан. Улар ғалаба қозонишига ишонаман.



