UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  4 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Хорижий йиғин? Ҳозирча бизга тақдим этилган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ"

"Металлург" – "Динамо" (1:1) жамоалари ўртасидаги назорат учрашувидан кейин бош мураббий Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аввало, шу нарсани айтиб ўтишим керак, биз бу йил ҳисобидан табиий майдондаги иккинчи назорат ўйинида қатнашдик. Кеча мазкур стадионга келиб, машғулот ўтказиб кетгандик. Бекободда эса асосан залда шуғуллангандик ҳамда тренажёр залида футболчиларга юкламалар бердик.

Умуман олганда, шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи навбатда, майдоннинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўйинни жароҳатларсиз якунлаб олганимиз ютуғимиз бўлди. Худойшукурнинг иккинчи қаватда тўп учун курашда бироз лат еганини ҳисобга олмаганда, ҳаммаси яхши. 



Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, назорат учрашувида натижа муҳим эмас. Биз иккита таймда турли таркибларни кўриб олдик. Биринчи таймда асосий жамоа ўзаги катта ташаббусга эришди. Иккинчи таймда эса ёшларни ҳамда жамоа кўригига келган янги ўйинчиларни кузатдик. 

Битта ўйин билан якуний хулоса чиқариш қийин. Камида икки ҳафта давомида таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган футболчиларни синовдан ўтказамиз. Зеро, уларга ҳам имкониятларини намойиш этиш учун вақт беришимиз лозим. Бир қатор ўртоқлик ўйинлари учун спарринг-рақиблар билан келишиб қўйганмиз. Шундан кейингина хулоса билдириш ўринли, деб ўйлайман", – деди испаниялик мураббий.

- Майдон ҳолати ёмон. Бу жамоага қийинчилик туғдирмаяптими? Хорижий йиғин масаласи ҳам сўроқ остида. Мураббий бундай ҳолатда жамоани кўнгилдагидек тайёрлай оладими?

- Умуман олганда, Ўзбекистоннинг барча жамоаларида майдон сифатини қониқарли даражада сақлаш бўйича муаммолар бор. Албатта, майдон сифатини ҳар доим яхши ҳолатда ушлаш учун етарлича техник ходимлар бўлиши лозим. Хорижий йиғинга келадиган бўлсак, ҳозирча клуб бизга тақдим этган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишдан бошқа иложимиз йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика