UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин руҳда ўтди, сабаби бугунги учрашув режадан ташқаридаги ҳолатлар билан бошлангани учун мағлубиятга учрадик деб айтсам, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, баъзи имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинга бўлган эътиборни сусайтирганимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Насаф" Суперлигада етакчи клублардан бири, улар Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўтган мавсумдан буён бу жамоани яқиндан биламан. Бугунги ўйинда карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баъзи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Бу ҳам мағлубиятга учраш омилларимиздан бири эди. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Дамир Темиров дисквалификация сабабли майдонга тушолмади. Унинг ўрнига таркибга киритилган Беҳрўз Шодмонов ҳам 20 дақиқа ўйнамасдан жароҳатини қайталаб олди. Ҳужумчи ортидаги футболчиларнинг йўқотилиши режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Бу ҳафта қийин бўлди, сабаби сариқ карточкалардан ташқари жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Керакли футболчиларнинг майдонда йўқлиги барибир таъсир ўтказди. Беҳрўз ҳам жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлди. 

- Бугун ёш футболчи Бектемир Абдуманнонов дебютини ўтказди. У қанчалик ишончи оқлади, кейинги ўйинларда ҳам унга имкон бериладими?

- Албатта, Бектемирга келгуси баҳсларда имкон берамиз. У Олмалиқдаги ўйинда майдонга туша олмаган бўлса-да, ёшлар лигасида самарали ҳаракат қилиб, гол уришга эришди. Абдуманнонов жуда меҳнаткаш ўйинчи. Унга албатта, имкон берилади", — деди бекободликлар устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика